Maqola

988 08/06/2022

Москва-Тошкент ўртасидаги авиақатновлар сони 25 тадан 39 тага кўпайди. Бу ҳақда Россия ҳаво транспорти Федерал агентлиги (Росавиация) матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Россия ва Ўзбекистоннинг авиация соҳаси раҳбарияти Москва – Тошкент йўналишидаги парвозлар сонини ошириш бўйича келишувга эришди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида Москва – Тошкент йўналишида ҳафтасига 25 тадан 39 тагача рейслар амалга оширилади”, – дейилади хабарда.

Москвадан Тошкент ва аксинча парвозларни амалга ошириш учун Россиянинг “Аэрофлот”, “S7 Airlines” ва “Utair” авиакомпаниялари, Ўзбекистондан — “Uzbekistan Airways” ва “Qanot Sharq” авиакомпаниялари жалб этилган.

Россия томонидан тайинланган авиакомпаниялар сони йўловчилар ва юкларни халқаро йўналишларда ташишлари учун Россия авиакомпанияларининг аризаларига кўра кўпайтирилиши мумкин.

Федерал ҳаво транспорти Агентлиги таъкидлашича, пойтахтлар ўртасидаги рейслар сонининг ошиши икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга, Россия ва Ўзбекистон ўртасида йўловчилар ташиш талабларини қондиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya