Maqola

1 757 13/02/2024

2024 йил 1 апрелдан бошлаб ВНЖси борлар ва Россия фуқаролари хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Россияникига алмаштиришлари керак.

2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Россиядаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги” қонунга ўзгартиришлар кучга киради. Ушбу ўзгартиришлардан бири – ВНЖси ёки РФ фуқаролиги бор шахслар хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Россияникига алмаштиришлари керак. Алмаштириш учун бир йил вақт берилади. Энг муҳими, шу бир йил ичида хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз Россияникига алмаштирса бўлади.

Бир йилдан кейин эса хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияникига алмаштирадиганлар имтиҳон топширишлари керак бўлади.

Агар бир йил ичида хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси Россияникига алмаштирилмаса, ҳайдовчининг машина минишга ҳуқуқи бўлмайди. Чунки алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси Россия ҳудудида тан олинмайди ва ҳайдовчи транспортни гувоҳномасиз ҳайдаётган ҳисобланади.

ГИБДДнинг тушунтиришича, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, қуйидаги ҳолатларда хорижда олинган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари тан олинмайди:

  • ВНЖ ёки РФ фуқаролигини олганига бир йил бўлганларники;
  • Россия фуқароси хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияга кириб келган кунидан бир йил ўтган бўлса.

Беларус Республикасида Россия фуқаролари томонидан олинган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва аксинча – Россияда ВНЖси бор Беларус Республикаси фуқаролари бу қоидадан мустасно.

Шундай қилиб, хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ҳайдовчилар Россияда қачон ВНЖ олганларига ёки фуқаролик олганларига (!) эътибор бериб қўйишлари керак. Агар фуқароликни ёки ВНЖни олганларига бир ой бўлган бўлса, унда ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияникига алмаштиришлари учун яна 11 ой вақтлари бор.

«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya