Россиянинг Ульяновск вилоятида автоҳалокат оқибатида 14 нафар қирғизистонлик, 2 нафар Россия фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар беради “Дарё.уз”.
Ҳодиса Ульяновск вилоятининг Николаевка ва Новоспасское қишлоқлари орасидаги М-5 «Урал» трассасида содир бўлди.
Оқибатда 16 киши ҳалок бўлиб, 22 киши жабрланди. Жароҳатланганлар оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда ФВВ ҳудудий бошқармасига таяниб Meduza хабар бермоқда.