Мақола

808 10/11/2022

Россия Федерацияси ҳудудида ҳар қандай фавқулодда вазиятга тушиб қолган чет эл фуқаролари россияликлар билан тенг равишда давлатдан молиявий ёрдам олишлари мумкин.

Россияда жабрланган хорижликларга компенсация тўлаш бўйича “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги федерал қонун имзоланди.

Ҳужжат Россия Федерациясида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳар қандай фавқулодда вазият натижасида соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарарни Россия Федерацияси фуқаролари билан тенг равишда қоплаш ҳуқуқини белгилайди.

Бундай ҳуқуққа мигрантлар халқаро шартномаларга мувофиқ ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида эга бўлиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар соғлиқни сақлаш бўйича Россия қонунчилигида белгиланган тартибда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган.

Ҳар бир инсон, фуқаролигидан қатъи назар, Россияда шошилинч тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бироқ давлат клиникаларида тўлиқ ҳуқуқли даволаниш мажбурий тиббий суғурта полиси бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда “Sputnik Тожикистон” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация