Maqola

849 17/08/2022

Россия Ички ишлар вазирлиги 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5 йил ичида хорижликларга энг кам тақиқ қўйган йил бўлди. Бу ҳақда migranto.ru хабар беради.

Россия Ички ишлар вазирлиги 2022 йилнинг биринчи ярмида 80 минг нафардан кўп хорижий фуқароларнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Миграция сиёсати департаменти ТАССга тақдим этган январь-июнь ойларидаги статистик маълумотларга кўра, бу сўнгги беш йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир.

“2022 йилнинг январь – июнь ойларида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга киришига рухсат бермаслик тўғрисида зарур идораларга 80 273 та ариза юборилди”, – дейилади материалда. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврида 98 минг нафардан ортиқ мухожирга мамлакатга кириш тақиқланган.

Ички ишлар вазирлиги материалларига кўра 2022 йилнинг биринчи олти ойида Россияга кириши тақиқланган хорижий фуқаролар сони сўнгги беш йилликдаги энг кам кўрсаткични ташкил этди. 2020 йилнинг биринчи ярмида Ички ишлар вазирлиги 111 минг нафар, 2019 йилнинг олти ойида – 135 минг, 2018 йилда – 145 минг нафардан ортиқ хорижий фуқароларнинг мамлакатга кириши тақиқланган.

Ички ишлар вазирлиги хорижликларнинг Россия ҳудудига киришларини тақиқлашнинг асосий сабаблари мамлакатда вақтинча бўлиш шартларининг бузилиши ва ноқонуний меҳнат фаолияти эканлигини маълум қилган. Кўпгина ҳолларда Россия ҳудудига хорижликлар қўшни мамлакатлардан визасиз кириб келиши назарда тутилмоқда.

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya