Мақола

4 435 02/05/2017

f1d69e95222241cb1082dec3bdf07892

Жамоатчилик фикрини тўлиқ ўрганиш мақсадида ташкил қилинган Левада-маркази россияликларнинг МДҲ давлатларидан келган меҳнат муҳожирларига бўлган муносабати ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Enter.News нинг маълумот беришича, “ Озарбайжон, Грузия, Арманистондан келган меҳнат муҳожирларига муносабатингиз қандай?”, –  деган саволга, сўровномада иштирок этган россияликларнинг 10 %и   – “яхши, уларга раҳмим келади”, 51%и  –  “чидаса бўлади, нейтрал”, 34%и  – “ёмон” дея жавоб беришган. 10% иштирокчи эса  жавоб беришга қийналган.

Маълум бўлишича россияликларнинг Ўрта Осиёлик меҳнат муҳожирлари – “гастербайтерлар”га бўлган муносабати янада ёмон: 10% иштирокчининг уларга “раҳми” келса, 48% иштирокчининг муносабати “чидаса бўлади”.  Сўровномада қатнашганларнинг 38%и эса  уларга нисбатан “ёмон” муносабат билдириб, атиги 5%и жавоб беришга қийналган.

Энг яхши муносабат Украина ва Белоруссия фуқароларига эканлиги ойдинлашди. Ўз ўрнида иштирокчиларнинг 52 %и ва 57%и “чидаса бўлади”, 19 %и ва 13%и “ёмон” деган хулосага келишди. Бу давлатлардан келган муҳожирларга 25% иштирокчининг “раҳми” келган.

Умуман олганда, сўровномада қатнашганларнинг 67%и ҳукуматни мамлакатга оқиб келаётган мигрантлар оқимини чеклашга даъват қилишган. 19% иштирокчи ишлашга келаётган меҳнат муҳожирларига қаршилиги йўқлигини билдирган бўлса, 13% иштирокчи жавоб беришга қийналган.

32% россияликларнинг фикрича мигрантлар бу – “ махсус малака талаб қилмайдиган ишга лаёқатли билимсиз инсонлар” дир . 28% россияликларнинг фикрича улар –  “ кўп қийинчиликлар ва йуқотишларга дуч келган бахтсиз инсонлар”дир. Шу ўринда 25% иштирокчи мигрантларда “кўп ишлашга қодир меҳнаткашлар” ни кўрса, 25% иштирокчи “ўз оиласи ғамхўрлари”ни кўради.

Манба: enter.news

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация