Мақола

4 779 22/01/2017

Бир йилдан сўнг Россияни тарк этиш шартми?

2015 йил 1 январгача Россия қонунчилигига кўра визасиз давлатлардан келган чет эл фуқаролари РФҳудудига кирган вақтдан бошлаб бир йилгача мамлакатда яшашлари мумкин эди, зеро ишга рухсатнома бир йил муддатга бериларди. Рухсатнома муддати тугагач, мигрант ишдан бўшаб, РФ ҳудудини тарк этиши лозим эди.
2015 йил 1 январга қадар «Россия Федерациясидаги чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатлари ҳақида”ги 115-сонли Федерал Қонуннинг 5-қисм, 5-моддасида “Виза талаб этилмайдиган мамлакатлардан Россия Федерациясига кириб келган чет эл фуқаросининг ишлаш (хизмат кўрсатиш) учун имзолаган меҳнат шарномаси ёки фуқаровий – ҳуқуқий шартномаси ҳамда ишлаш учун рухсатномаси муддати чет эллик фуқаронинг Россия Федерациясига кириб келган кунидан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим”- деб кўрсатилган.
Аксарият одамлар ҳанузгача ўша талабни ёдда тутган ҳолда РФга кириб келган кундан бошлаб бир йил муддатда мамлакатни тарк этишга ҳаракат қиладилар. Ваҳоланки айни пайтда бундай талаблар йўқ.
Бугунги кунда агар чет эл фуқароси патент расмийлаштириб, унга ўз вақтида тўловларни амалга ошириб борса, у ҳолда патент муддати тугагунга қадар унинг вақтинча яшаш муддати узайтирилиб борилади. Бироқ, навбатдаги аванс тўлови фуқарони яшаш жойидан регистрациядан ўтиш вазифасидан озод этмайди. Масалан, патент тўлови бир ойга амалга оширилган, демак, яшаш жойидаги учётни ҳам бир ойга узайтириш лозим.
115-сонли ФҚга кўра, визасиз режим асосида РФ ҳудудига кириб келган чет эл фуқаросининг яшаш муддати 90 кундан ошмаслиги лозим. Қонунда, шунингдек, мазкур муддатни узайтириш имкони ҳам кўрсатилган.
Унга кўра, яшаш муддати чет эл фуқаросига берилган патент муддатига мувофиқлаштирилган. Яъни, РФга кириб келган чет эл фуқаросининг яшаш муддати унга патент берилиши орқали узайтирилади. Шунинг учун патент муддати ёки унинг қайта расмийлаштириши автоматик тарзда чет эл фуқаросининг РФ ҳудудида яшаш муддатини узайтиради.
Агар патент учун тўлов ўтказган бўлсангиз ва патент муддати тугамаган бўлса, сиз миграция учётини (регистрация) патент муддати тугагунга қадар узайтиришингиз мумкин. Яъни, энди РФ ҳудудига кирган вақтингизга бир йил тўлгандан сўнг мамлакатни тарк этишингизга ҳожат қолмайди.

Юрист Ботиржон Шерматов

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация