724 26/09/2022

Чет эллик фуқаролар марказда миграция қонунчилиги бўйича маслаҳат олишлари, яшаш учун рухсатнома, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ва патент олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади.

Сахалинда меҳнат мигрантлари учун кўптармоқли миграция маркази очилди, деб хабар беради Россия Ички ишлар вазирлигининг Сахалиндаги бошқармаси масъуллари.

Энди  Южно-Сахалинскда (Жанубий Сахалин) чет элликлар барча керакли хизматлар юзасидан “Еланский проезд” кўчаси 23 уйдаги марказга мурожаат қилишлари мумкин бўлади, деб ёзади “Мигранто.ру” сайти.

Марказда мигрантлар миграция қонунлари бўйича ҳар қандай маслаҳатларни олиши,   яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), вақтинчалик яшаш  учун рухсатнома (РВП), Россия фуқаролигини олиш масалаларини ҳал қилишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари ташриф буюрувчилар чет тили сифатида рус тилидан давлат тест синовларидан ўтишлари ва рус тилини билиш сертификатларини олишлари мумкин бўлади.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Сахалиндаги кўптармоқли миграция марказининг очилиши тантанали равишда ўтказилди. Унда тегишли идоралар масъуллари ва Сахалин давлат университити вакиллари иштирок этишди.

Россия ИИВ Сахалин вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-майори Арсен Исагуловнинг айтишича, янги марказ фаолияти Сахалин вилоятида ҳозирда шаклланаётган миграция оқимларини тартибга солишга ёрдам беради.

“Биз ҳамжиҳатликда миграция сиёсатини амалга ошириш учун олдимизга қўйилган барча вазифаларни амалга ошира оламиз”, – деб ишонтирди Арсен Исагулов.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация