Maqola

1 231 26/01/2024

Мигрант Киров туманида аёлга ҳужум қилиб, уни тўнаб кетган. Полиция гумонланувчини 10 кундан кейин топди, деб хабар қилган ИИВнинг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.

Жабрланувчи 14 январь куни полицияга мурожаат қилган. Қирқ ёшли ҳисобчининг айтишича, соат 05:00 атрофида Стойкость  кўчасидаги 30-уй ёнида номаълум шахс унга ҳужум қилиб, умумий қиймати 40 минг рубл бўлган иккита тилла занжирни куч билан тортиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 24 январь куни эса полиция ходимлари Марказий Осиё давлатларидан бирининг 28 ёшли фуқаросини қўлга олди. У соат 05:30 да Ломоносов кўчасидаги 16-уй ёнида ушланган. Муҳожир ҳеч қаерда ишламаган, Россияда эса миграция қонунчилигини бузган ҳолда яшаган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya