Муҳокамада мигрантлар масаласи. Николай Патрушев губернаторлар билан йиғилиш ўтказади
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Урал Федерал округига кирувчи маъмурий ҳудудлар губернаторлари ва президентнинг округдаги махсус вакили Владимир Якушев иштирокида мажлис ўтказишни режалаштирмоқда. Видеоконференцалоқа тарзида ўтувчи йиғилиш 18 февралда ташкил этилиб, Урал минтақасида хавфсизлик масалаларига бағишланади. Шу жумладан мигрантлар масаласи ҳам кун тартибида бўлади, деб хабар қилмоқда URA.RU...