Техаснинг Сан-Антонио шаҳрида йўл четига ташлаб кетилган юк машинасида ҳалок бўлган муҳожирлар 46 тадан 51 нафарга етди. Бу ҳақда aa.com агентлиги хабар бермоқда.
АҚШнинг Техас штатидаги Сан-Антонио шаҳрида юк машинаси ичидан 46 нафар мигрантнинг жасади топилган. Юк машинасида тирик топилган 16 нафар муҳожир шифохонага юборилган. Улардан 5 нафари, жумладан 4 ёш бола ўша ерда вафот этгишди. Ўлимга сабаб эса – иссиқ ҳарорат ва сувсизлик. Лекин, Техас губернатори ўлимнинг асл сабаби – бу Жо Байденнинг очиқ чегаралар ва иммиграция сиёсати, деб ҳисобламоқда.
Юк машинаси ичида 22 нафар – мексикалик, 7 нафар гватемалалик ва 2 нафар Гондурас фуқаролари бўлишган. Қолганларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Полиция бераётган маълумотларга қараганда, ташлаб кетилган юк машинаси ҳайдовчиси ва унга ҳамроҳ бўлган икки киши ҳибсга олинган.