Maqola

1 038 08/02/2023

2023 йилнинг 2 февраль кунидан 369/370 сонли “Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлади.

Ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди. Бугунги кунга келиб йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ушбу йўналиш қайтадан тикланди.

Поезд таркиби 11 та вагондан иборат бўлиб, 3 та купе, 7 та плацкарт ва 1 та вагон-ресторани бор.

“Тошкент-Новосибирск” йўналишидаги 369-сонли йўловчи поезди 2023 йилда қуйидаги жадвалда ҳаракатланади:

  • Февраль ойида 2, 10, 18, 26-кунлари;
  • Март ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31-кунлари;
  • Апрель ойида 4, 8, 12-кунлари;
  • Май ойида 6, 14, 31-кунлари;
  • Июнь ойида 4, 12, 20, 28-кунлари;
  • Июль ойида 6, 14, 22, 31-кунлари;
  • Август ойида 8, 16, 24-кунлари;
  • Сентябрь ойида 2, 6, 26-кунлари;
  • Октябрь ойида 12, 24, 28-кунлари;
  • Ноябрь ойида 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30-кунлари;
  • Декабрь ойида 4-куни.

“Новосибирск-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 370-сонли йўловчи поездининг 2023 йилдаги жадвали:

  1. Февраль ойида 5, 13, 21-кунлари;
  2. Март ойида 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
  3. Апрель ойида 3, 7, 11, 15-кунлари;
  4. Май ойида 9, 17-кунлари;
  5. Июнь ойида 3, 7, 15, 23-кунлари;
  6. Июль ойида 1, 9, 17, 25-кунлари;
  7. Август ойида 3, 11, 19, 27-кунлари;
  8. Сентябрь ойида 5, 9, 29-кунлари;
  9. Октябрь ойида 15, 27, 31-кунлари;
  10. Ноябрь ойида 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
  11. Декабрь ойида 3, 7-кунлари қатновини амалга оширади.

Мазкур йўналишга чипталарни йўловчилар нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда chipta.railway.uz сайтидан харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ матбуот хизмати хабар қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya