Жорий йилнинг 15 ноябридан Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича авиачпталарни харид қилишда авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилди.
Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори оширилади:
Пули қайтариладиган тарифлар учун – ҳар бири уч ўлчам йиғиндиси бўйича 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга;
Пули қайтарилмайдиган тарифлар учун – ҳар бири уч ўлчам йиғиндиси бўйича 23кг/158 см гача бўлган 1 та багажга.
2 ёшгача бўлган болаларнинг пули қайтариладиган ва қайтарилмайдиган эконом-класс тарифлари учун багаж миқдори 10 кг/115 см ни ташкил қилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот маркази хабар берди.