Мақола

649 09/08/2023

Туркия ИИВ раҳбари аввалроқ республикада 4,9 миллионга яқин қочқин борлигини, улардан 3 миллиони Сурия фуқаролари эканлигини маълум қилган.

Туркияда икки ой ичида деярли 36 минг ноқонуний муҳожир қўлга олинди, улардан 17,3 минг нафари депортация қилинди.

Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая: “Икки ой давомида 2548 та операция ўтказилиб, улар давомида 1385 нафар ноқонуний миграция ташкилотчиси қўлга олинди, шундан 372 нафари қамалди. Жами 35 867 нафар ноқонуний мигрант қўлга олиниб, улардан 17 258 нафари мамлакатдан чиқариб юборилди.

Депортация тадбирлари давом этмоқда. Биз ноқонуний миграцияга қарши курашни давом эттирамиз», дейди.

Июн ойида Туркия ички ишлар вазири этиб тайинланган Ерликая бир неча ой ичида мамлакатда, асосан Истанбулда ноқонуний миграция муаммосига барҳам беришга ваъда берган эди.

Туркия ИИВ раҳбари аввалроқ республикада 4,9 миллионга яқин қочқин борлигини, улардан 3 миллиони Сурия фуқаролари эканлигини маълум қилганди.

Туркиядаги ноқонуний муҳожирлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация