Maqola

831 25/08/2022

Москва шаҳар навбатчи хизматларининг электрон манзилларига савдо марказлари “миналаштирилган”и ҳақида аноним хабар келиб тушган ва бу биринчи марта эмас.

Москва ҳукумати барча савдо марказлари “миналаштирилганлиги” ҳақида аноним хабарлар олди. Бу ҳақда “РБК.ру” портали хабар бермоқда. Ҳозир Москвадаги барча савдо марказларида ушбу хабар бўйича текширувлар ўтказилмоқда.

“Москва шаҳар навбатчи хизматларининг электрон манзилларига Украинадан Москва савдо марказлари “миналаштирилганлиги” ҳақидаги хабарлар келиб тушди”. Портал бу ҳақда ИВВ пойтахт бошқармасига яқин манбадан маълумот олди.

Маълумотларга кўра, бу биринчи аноним хабар эмас. Июль ойининг охиридан бери миналаштириш ҳақида бир неча маротаба аноним хабарлар юборилган ва уларга кўра Москвадаги турли объектларда эвакуация ишлари олиб борилган. 29 июлда номаълум шахслар Останкино телеминораси “миналаштирилганлиги” ҳақида хабар беришган. Оқибатда 70 киши минорадан эвакуация қилинган.

Кейинги кун Третьяков галереяси маъмурияти аноним таҳдид туфайли “Крымский вал”даги бинога ташриф буюрганларни эвакуация қилишга ва ишни тўхтатишга мажбур бўлган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya