Президентнинг тегишли фармони билан 2023 йилда қўшимча ишланмайдиган ва дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.
Ҳужжат билан 2023 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш учун қуйидаги дам олиш кунлари белгиланди. Хусусан, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
Шунингдек, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:
Хусусан, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. Яъни иш кунидан қатъи назар барча ходимларга 31 декабрдан 3 январгача дам олиш куни берилади.
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни 2023 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь — душанба кунига кўчирилди.
Манбаа: «Газета.уз».