Мақола

607 01/02/2024

Ўзбекистон фуқаролари янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан  ички ҳаво қатновига рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади, чунки мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги «Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартибларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 389-сон қарорига асосан шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжат мақомига эга.

«Uzbekistan Airports» тасарруфидаги аэропортларнинг фаолияти республика транспорт соҳасига оид ҳужжатлар, жумладан, ўзгартиш ва қўшимчалар билан тартибга солинади ҳамда юқори вазирлик ва идоралар томонидан ижро учун юборилади. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда аэропортларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ва йўловчиларга улардан фойдаланган ҳолда ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда”, дейилади  Uzbekistan Airports порталининг расмий хабарида.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация