Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди.
Илова тез орада App Store ва Google Play’да пайдо бўлади.
Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун “IZI русский язык” мобил иловаси яратилди. Унинг тақдимоти Тошкентдаги Рус уйида бўлиб ўтди, деб хабар беради “Sputnik Ўзбекистон”.
“Россотрудничество”ваколатхонаси маълумотларига кўра, бу рус тилини билмайдиган Ўзбекистон фуқароларига ўз смартфони ёрдамида рус тилини ўрганиш имконини беради. Илова тез орада App Store ва Google Play’да пайдо бўлади.
Ишлаб чиқарувчилар рақамли технологиялардан шу қадар мохирона фойдаланишганки, энди рус тилини ёдлаш ёқимли машғулотга айланади, дейилади хабарда.
Ўқув тизими грамматикани ўргатиш, янги сўзларни ассоциациялар [тасвирлар] орқали ёдлаш, билимларни мустаҳкамлаш учун симулятор, тилни тинглаш учун диалог-амалиёт, фонетика билан ишлаш ва ўқитувчи билан онлайн суҳбатни ўз ичига олади.
Илова Ўзбекистон пойтахтидаги “Nota terra” хорижий тил сифатида рус тили ўқитувчилари малака ошириш мактаби иштирокчилари томонидан аллақачон синовдан ўтказилган.