Maqola

932 04/08/2022

Жабрланувчилар дипломатлар томонидан озод этилиб, ватанига қайтарилдилар. 

Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси Қозоғистонда меҳнат қуллигига тушиб қолган. Ўзбекистонлик дипломатлар уларнинг ватанига қайтишига ёрдам бердилар, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигига Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси меҳнат қуллигига тушиб қолган 10 нафар ватандошларига ёрдам бериш мақсадида мурожаат қилган. Мурожаатчиларнинг айтишича, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитишиб, шахсий уйида сақлашган, муҳожирларнинг шахсий буюмлари ва уяли телефонларини олиб қўйишган.

Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда воқеа жойига бориб ҳолатни ўрганишган ва шундан сўнг фуқаролар Бўстондиқ туман ИИБга олиб кетилган.

Жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига уларнинг паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилган ва 1 август куни Олмаота-Тошкент йўналишидаги автовокзалга кузатиб қўйишган. Улар аллақачон Ўзбекистон ҳудудига соғ-саломат етиб келишган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya