Мақола

677 24/01/2024

Россия телеканалларида очиқдан-очиқ шовинистик руҳдаги чиқишлар кўпайиб бормоқда. Бу гал тарихчи Михаил Смолин НТВ телеканалидаги эфирда 1917 йил инқилобидан олдин ўзбеклар ва қозоқлар миллат сифатида мавжуд бўлмаганини айтди.

«Қозоғистон қандай пайдо бўлди? Аслида, дастлаб РСФСР таркибида Казак ССР деб аталган, қозоқлар умуман йўқ эди. Кейин Казак ССР таркибида Қирғизистон ССР тузилди, кейин эса РСФСР таркибидан ажралиб чиқди. У ерда халқларнинг шаклланишига оид қарорлар шундай бемалол равишда қабул қилинган. Масалан, ўзбеклар инқилобгача бўлмаган, бундай этник ном ҳам бўлмаган. Бир неча Марказий Осиё халқларидан ўзбекларни яратишди”, деб иддао қилган россиялик тарихчи Смолин “Место встречи” ток-шоусида.

Ўзбекистон экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев Смолиннинг баёнотига шундай жавоб берди:

“Кўриниб турибдики, Кремль буйруғи билан рус зиёлилари аста-секин ўз жамиятини Марказий Осиё мамлакатларини забт этишга тайёрламоқда”.

Кушербоев, Ўзбекистон аҳолисини ҳимоя қилиш учун Россия ташвиқоти олиб бориладиган каналларни тақиқлаб қўйиш кераклигини айтган.

Россия оммавий ахборот воситаларининг “Тарихчи олим М.Смолиннинг 22 январь куни НТВ телеканалининг “Место встречи” кўрсатувида Марказий Осиёнинг айрим замонавий давлатларининг шаклланишига оид баёнотларига қандай изоҳ бера оласиз?” деган саволига Россия ТИВ расмий вакили М.В.Захарова жавоб бериб, жумладан шундай деди:

“Россия ва Марказий Осиё республикаларини умумий тарих, яқин инсоний ва гуманитар алоқалар, савдо-иқтисодий ва бизнес алоқаларининг минглаб “иплари” бирлаштиради. Бизнинг чинакам имтиёзли ҳамкорлигимиз, стратегик шериклигимиз ва аксарият ҳолларда иттифоқдошлигимиз бир-бирига ҳурмат ва маданиятлар мулоқотига асосланган бўлиб, бизни ўзининг тарихий илдизлари ва бутун инсоният учун қадрли мевалари билан бойитади.

Россия ва, ишончимиз комилки, Марказий Осиё минтақасининг суверен, мустақил давлатлари бундай муносабатларнинг аҳамиятини тўлиқ тушунади.

Қайд этилган айрим баёнотлар соф субъектив хусусиятга эга бўлиб, ҳозиргина айтиб ўтилган воқеликлар билан ҳеч қандай умумийлик йўқ ва бутунлай муаллифнинг виждонида ҳавола бўлиб қолади”.

Ростдан ҳам шундайми? Нега кейинги пайтларда Прилепинга ўхшаш ёзувчилар, энди эса Смолинга ўхшаш тарихчилар Марказий Осиё давлатларини менсимасдан, уларнинг тарихини ерга урмоқда. Бунинг сабаби нима? Бу миллатчилар Кремль ўзи очиқ айта олмаётган сўзларни “карнай” сифатида ошкор қиляптими ёки вазият Захарова айтгандек, кимнингдир шахсий фикрими? Нима бўлганда ҳам бу Марказий Осиё ҳукуматлари, халқларини ҳушёрликка чорлаши, бу каби даъволарга тайёр бўлиб туришни англатади. Тарихчи Смолин тарихни яхши билмайди, шекилли. Агар билганида ўзбекларнинг аждодлари неча асрлар ҳозирги Россия ҳудудида яшаб, ҳукмронлик қилганидан хабари бўларди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация