2018 йилда Россия ҳудудларида ҳар ойлик патент тўлови қиймати аниқ бўлди.
Кўпчилик ҳудудларда мигрантлар учун патент қиймати ошди. Масалан, Москвада – 4200 рублдан 4500 рублга, Московский областда – 4000 рублдан 4300 рублга, Санкт-Петербургда эса – 3000 рублдан 3500 рублга кўтарилди.
Тўлов қийматининг ортганига асосий сабаб, Россиянинг кўпчилик регионлари Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг (Минэкономразвития) барча регионлар учун ягона бўлган коэффицент-дефлятор бирлигини кутмасдан маҳаллий меҳнат бозорлари хусусиятларидан келиб чиқиб, ўз коффицент бирликларини ўрнатишганидир. Патент тўловини белгилашда ушбу коэффицент бирлиги ҳисобга олинади.
Фақатгина уч регионда патент тўлови қиймати пасайди. Булар – город Севастополь, Вологодская ва Ульяновская областлари.
Бир қанча регионларда 1 декаргача ҳудудий коэффицент бирлигини белгиловчи қонунни қабул қилишга улгурилмаганлари учун ушбу регионларда ҳудудий коэффицент бирлиги 1 га тенг ҳисобланади ва бу регионларда патент тўлови 2023 рублни ташкил қилади.
Бу ерда бир нарсани қўшимча қилиш лозим. Бу тўлов қийматлари 2018 йил 1 январдан амалга оширилган тўловлар учундир. 1 январгача 2018 йилгача 2018 йил учун амалга оширилган барча тўловлар 2017 йил миқдоридан келиб чиқиб қилинади ва бундай тўловлар учун мавжуд фарқни тўлаш талаб этилмайди.
Манба: LegalLabor