Maqola

1 171 17/03/2023

2022 йилда Москвада миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари 2021-йилга нисбатан қарийб 50 фоизга ошган, ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 106 та жиноят қайд этилган.

Бу ТАСС томонидан кўриб чиқилган Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси фаолиятига оид материалларида ўз аксини топган.

“2022  йилда ноқонуний миграция соҳасидаги текшириш тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида   Россия миграция қонунчилиги соҳасида 214 855 та (2021 йилга нисбатан 47,1 фоизга кўп) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган”, — дейилади материалларда.

Шунингдек, ноқонуний миграцияни ташкил этиш бўйича 106 та жиноий ҳаракат ҳамда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича сохта рўйхатга олиш билан боғлиқ 2,8 мингдан ортиқ фактлар ҳужжатлаштирилган.

“Хорижлик фуқароларни Россиядан маъмурий чиқариб юбориш бўйича 33,2 мингдан ортиқ қарор қабул қилинди. 48,3 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси ҳудудига кириш тақиқланган”, — дейилади ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси маълумотларида.

Умуман олганда, Миграцияни рўйхатга олиш давлат ахборот тизимининг автоматлаштирилган таҳлилий ҳисобот тизими маълумотларига кўра, Москвада бўлган хорижлик фуқаролар сони 26,1 фоизга (754 мингдан ортиқ) камайди.

Уларнинг аксариятини Россияга визасиз келган хорижликлар (деярли 693 минг ёки 91,9 фоиз), жумладан, Ўзбекистон (231 мингдан ортиқ ёки 33,4 фоиз), Тожикистон (деярли 191 минг ёки 27,5 фоиз) ва Қирғизистон фуқаролари   (деярли 140 минг ёки 20,1) ташкил этади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya