Мақола

893 13/03/2023

Томск вилояти судлари 2022 йилда мигрантларни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш бўйича 187 та қарор қабул қилган.

Бу 2021 йилга нисбатан беш баробар кўпдир. Бундан ташқари, судлар хорижликларни депортация қилиш бўйича 75 та қарор чиқарган.

Бу ҳақда   “Томск” Ахборот агентлигига вилоят Ички ишлар вазирлиги миграция масалалари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дмитрий Фрайберг маълум қилди.

Агентликнинг қайд этишича, 2022 йилда 2021 йилга нисбатан вилоятда миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари 35 фоизга ошган.

Демак, 2022 йилнинг дастлабки саккиз ойида бунинг учун 2000 дан ортиқ хорижлик, асосан Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари  жавобгарликка тортилган. Жами ўтган йили Томск вилоятига 34 мингга яқин муҳожир келган, бу  2021 йилга нисбатан 29 фоизга кўп.

Фрайбергнинг таъкидлашича, улар асосан Федерал Жазони ижро этиш хизмати маълумотларига кўра, Россияда қолишлари исталмаган хорижликларни депортация қилмоқдалар.

Гап жиноий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган хорижликлар ҳақида бормоқда. Улар биринчи навбатда мамлакатда бўлишлари ноқонунийлиги учун чиқариб юборилади, деб ёзади “Известия”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация