Мақола

999 08/12/2022

Кострома вилоятида патент асосида ишлаётган мигрантлар учун солиқлар оширилади

2023 йил 1 январдан бошлаб хорижликларнинг шахсий даромад солиғи оширилади.

Кострома вилоятида патент асосида ҳудудда ишлаётган чет эл фуқаролари даромадидан олинадиган солиқ миқдори тасдиқланди. Бу 4732 рублни ташкил қилади. Дефлятор коэффициенти ва ҳудудий бозор шароитларини акс эттирувчи коэффициент бир йилга тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат патенти хорижий давлатларнинг фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудида визасиз ишлаш имконини беради. Шунингдек, бу ҳужжат билан ишлаш Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномаси ёки яшаш учун рухсатномаси бўлмаганларга ҳам тегишли.

2022 йилда меҳнат фаолиятини патент бўйича амалга оширадиган чет элликлар учун шахсий даромад солиғи 4127 рублни ташкил қилади. Ўзгартиришлар 2023 йил 1 январдан кучга киради. Бу ҳақда “Migranto.ru” нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация