Maqola

856 31/12/2023

2024 ва 2025 йилларда муддати тугайдиган ҳайдовчилик гувоҳномалари уч йилга узайтирилди. Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, яқин уч йил ичида Россияда 5 миллиондан ортиқ ҳайдовчилар “права”ни янгилаш учун ариза топширишлари шарт эмас.

“2024 ва 2025 йилларда муддати тугайдиган ҳайдовчилик гувоҳномалари уч йилга узайтирилмоқда, – деди у. “Янгилик шахсий мақсадларда транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга ҳам, иш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганда транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларга ҳам тааллуқли”.

Волкнинг таъкидлашича, энди уч йил давомида улар “муддати ўтган” ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришлари шарт эмас, уларнинг гувоҳномалари автоматик равишда янгиланади. “Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш 5 миллиондан ортиқ ҳайдовчига кейинги уч йил ичида автомобилни бошқариш имконини беради”, — дея қўшимча қилган Волк.

“Права”нинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳукумат қарори билан тасдиқланган. Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги қарор ташаббускори бўлди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya