Москва шаҳар думаси мигрантлар учун меҳнат патенти қийматини 7 фоизга – 4,5 минг рублгача ошириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Солиқ солиш соҳасидаги пойтахт қонунчилигига тегишли ўзгартишлар киритилишини Москва ҳукумати таклиф қилди.
“Аксарият мигрантлар меҳнат қилаётган соҳаларда ўртача ойлик маош 14 фоизга ўсди. Мигрантлар маоши паст суръатларда ўсаётганини ҳисобга олган ҳолда биз мигрантлар учун патент қийматини 4,5 минг рублгача оширишни таклиф қиламиз”, – деди иқтисодий сиёсат ва пойтахтни ривожлантириш департаменти раҳбари Владимир Ефимов Москва шаҳар думаси йиғилишида.
Ефимовнинг сўзларига кўра, патент қиймати икки йил давомида қайта кўриб чиқилмаган эди. Ҳозиржа патент нархи 4,2 минг рублни ташкил этади.