Maqola

816 15/01/2024

Ақтўбе вилоятида қутқарувчилар Тошкентдан Қозонга автобусда кетаётган 55 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилишди.

Автобус носозлик туфайли Самара-Чимкент миллий автомобил йўлининг 965-километрида тўхтаб қолган. Йўловчилар Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга эвакуация қилинган. Уларнинг аҳволи қониқарли бўлиб,  тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги об-ҳаво ўзгаришларини кузатишни, об-ҳаво шароити ёмонлашганда ва йўлларда транспорт воситалари ҳаракатига чекловлар киритилганда йўлга чиқмасликни, шунингдек, автотранспорт воситаларининг техник ҳолатидан огоҳ бўлишни қатъий тавсия қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарағанда вилоятида бузилган автобусдан 40 дан ортиқ йўловчи эвакуация қилинган эди. Кун давомида Қозоғистон бўйлаб 465 киши қутқарилиб, эвакуация қилинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya