Мақола

347 29/01/2023

Уч йиллардан бери АҚШнинг бир қанча мактабларига ҳужжатларни инглизчадан ўзбек тилига таржима қилиб бераман.

Айрим мактабларда бир нафар, баъзиларида икки нафар ўзбек ўқувчиси бор. Бола инглиз тилини билса ҳам, ота-онаси билмайди. Ота-онага бериладиган ҳамма ҳужжатлар ўзбек тилига татжима қилинади.

Ҳозир бир бола 6 ёшга тўлиб, сентябрдан мактабга қатнай бошлади. Боғчада вақтида ҳам ҳужжатларини таржима қилардим. Мен ҳужжатларини таржима қиладиган АҚШ боғча ва мактаблари давлатга қарашли, хусусий боғча/мактабларида қандай, билмайман.

Таъкидлаш жоиз: Европа давлатларида бундай амалиётни учратмаганман. Ҳужжатларни маҳаллий тилда беради, тушуниб олиш ота-онанинг муаммоси. Албатта, муҳим ҳужжат бўлса, хонада бирга ўтириб, мазмунини бизга инглиз тилида тушунтиради.

АҚШда ҳомиладор ўзбек аёлларига юбориладиган ҳужжатлар ҳам ўзбекчага таржима қилиб, кейин юборилади (агар аёл, унинг эри инглизчани билмаса). Испанияда (Барселона) вақтимиз аёлим ҳомиладор эди, ҳужжатларни каталон тилида беришган.

АҚШ давлат хизматларини аҳоли тушунадиган тилда тақдим қилиш борасида анча олдинлаб кетган.

— МАҚСУД САЛОМОВ —

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация