Мақола

697 06/12/2022

Тошкентга парвозлар 17 декабрдан, Самарқандга эса 16 декабрдан бошланиши режалаштирилган.

“Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия авиакомпанияси матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Санкт-Петербургдан Самарқандга парвозларни “Россия” компаниясининг (“Аэрофлот”нинг шўъба корхонаси) Airbus 319 самолётлари ҳафтасига уч марта – чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширади. Парвознинг бошланиши 16 декабрга мўлжалланган.

Парвозлар жадвали (маҳаллий вақт билан):

  • Санкт-Петербургдан учиш —10:00, Самарқандга етиб келиш —15:00;
  • Самарқанддан учиш — 16:20, Санкт-Петербургга етиб келиш — 21:20.

5 декабрь куни бир томонга  чипта нархи 20 580 рублдан бошланган (РФ Марказий банки курси бўйича 331 доллар), қайтиш чиптаси – 20 026 рублдан (356 доллар).

Мунтазам парвозларнинг бошланиши 17 декабрга белгиланган.

  • Санкт-Петербургдан учиш 4:25, Тошкентга етиб келиш — 9:15;
  • Тошкентдан учиш  – 10:35, Санкт-Петербургга етиб келиш – 15:45.

5 декабрь куни бир томонга чипта нархи 22 800 рублдан (369 доллар), қайтиш чиптаси 24 266 рублдан (392 доллар) бошланганБу ҳақда Spot.uz сайти хабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация