Мақола

163 15/02/2024

Камчаткада муҳожир ижарага олинган хонадон эгасига ҳужум қилди.

Камчаткада муҳожир ва у яшаган хонадон эгаси ўртасидаги зиёфат жанжал билан тугади. Марказий осиёлик фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилишига унинг шишадошининг бошига мих суғургич билан ургани сабаб бўлди, деб хабар берилган Россия Ички ишлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бошқармаси маълумотида.

Полиция аниқлашича, 49 ёшли муҳожир ва 22 ёшли йигит бирга спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Йигит муҳожир томонидан ижарага олинган уйнинг эгаси бўлган. Жанжалнинг сабаби номаълум, аммо, афтидан, унинг қизғин ноталарда тугагани аниқ. Чунки сўнгги баҳснинг ечими сифатида ўзининг қурилиш асбоби – мих суғургич билан йигитнинг бошига урган.

Полиция терговчилари муҳожирга қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича иш очган. Ушбу жиноят учун максимал жазо саккиз йил қамоқ жазоси бўлиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация