Maqola

1 802 09/12/2023

Франциянинг “Ашан”, Атак ва Германиянинг Metro Cash & Carry, Globus, Selgros каби йирик хорижий озиқ-овқат чакана савдо тармоқлари Россияни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Известия” газетаси Саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Бу компаниялар Россиянинг 49 минтақасида 483 та чакана савдо,  тарқатиш марказлари ва маҳсулот ишлаб чиқариш объектлари мавжуд. Ҳар бир чакана савдо тармоғи икки мингдан ортиқ товар ва хомашё етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади, шунингдек, 50 мингдан ортиқ турли мутахассисликдаги ходимларни иш билан таъминлайди.

Ҳозирги вақтда Россияда чакана сотувчиларнинг минтақаларда назоратсиз ўсишини тақиқловчи қонун бор. Унга кўра, уларнинг битта муниципалитет ёки тумандаги улуши пул кўринишида 25% га этган бўлса, қўшилиш ва сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ, жорий йилнинг июн ойида Финляндия Prisma компанияси Россияни тарк этгач, тақиқ бекор қилинди, бу эса ходимларнинг иш жойларини ва маҳсулотларнинг мавжудлигини сақлаб қолди.

Саноат ва савдо вазирлиги ушбу чорани кейинги йилга узайтиришни таклиф қилди. Бундай ҳолда, Россия савдо компаниялари хорижий ритейлерларнинг активларини эркин сотиб олишлари мумкин бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya