Мақола

339 06/10/2023

Маълумки, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Ҳужжатга кўра, Қатар фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан бошлаб 30 кун давомида визасиз қолиши мумкин.

Худди ўша куни Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди.

Қатар давлатининг электрон виза беришга оид порталида визасиз ушбу давлатга келиши мумкин бўлган давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилди.

Мазкур давлатларнинг фуқароларидан виза мажбурияти қоидалари талаб қилинмайди. Ўзбекистонликлар амал қилиш муддати олти ойдан кам бўлмаган “загран” паспорт ҳамда қайтиш чиптаси билан визасиз саёҳат қилишлари мумкин.

Шунингдек, МДҲ давлатларидан Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия рўйхатда бор.

Қўшниларимиз Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон фуқаролари учун мамлакатга киришда 100 Қатар риёли қийматида виза тўлови кўзда тутилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация