Author Archive

Москвада бомбадан сақланиш жойлари тайёрланяпти

Бугун дунё ядро урушига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ, бу ҳақда сайёрамиздаги энг бой одам — Илон Маск гапирди. Айни вазиятда Москвада бомбадан сақланиш иншоотлари, ертўлалар ва бошпаналарни тайёрлаш айниқса қўрқинчли туюляпти. Айрим уйларда яшовчилар учун 18 октябргача “подвал”ларни шахсий буюмларидан бўшатишлари кераклиги ҳақида эълонлар пайдо бўлганди. Москваликларнинг тузламаларини сақлайдиган...

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази иш бошлади

“Нагоя-Ўзбекистон”дўстлик жамияти қошидаги марказ мигрантларга ҳуқуқий маслаҳат ва  юридик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Банлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси адентлиги ҳамда “Нагоя-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ҳамкорлигида меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази ишга туширилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилларидан иборат...

Россиядан Ўзбекистонга авиачипталар нархи кескин тушиб кетди

Россия Туроператорлари ассоциацияси маълумотларига кўра, сентябрь ойи охиридан бери авиачипталар нархи 4-10 бараварга арзонлашган. Ўзбекистон мисолида кўрадиган бўлсак, сентябрь охиридаги рейслар нархи 11,7 миллион сўмдан бошланган. Бу Россияда қисман сафарбарликнинг бошланиши билан боғлиқ эди. Бугунги кунга келиб чипталар нархи арзонлашди ва багажсиз 3,2 миллион, багаж билан 4,3 миллион сўмни...

Белгороддаги полигонда ўлдирилган тожикистонликлардан бирининг шахси аниқланди

“Озоди” тожик хизмати ўз муштарийлари ёрдамида, Россия расмийлари маълумотига кўра, Белгороддаги полигонда урушга сафарбар қилинганларни ўққа тутган, ўзи ҳам ўша ерда отиб ўлдирилган тожикистонликлардан бирининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди. Россиялик расмийлар террорчи деб иддао қилаётган бу тожикистонликнинг исми Эҳсон Аминзода бўлиб, 24 ёшли бу йигит Москвадаги ресторанлардан бирида ишлаб...

Россиядан Ўзбекистонга олти ойда 5,3 миллиард доллар пул ўтказилди

Пул ўтказмларининг ўсишига меҳнат мигрантлари сонининг кўпайиши ва Россия рублининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши сабаб бўлмоқда, дейишади таҳлилчилар. Евроосиё тараққиёт банки таҳлилчиларининг қайд этишича, йил бошидан бери Россиядан қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари юборилиши кўпайди, деб ҳисоблашади ЕОТБ таҳлилчилари. Ўзбекистонга Россиядан январь – июнь ойларида 5,3 миллиард доллар...

Таксичи мигрант доялик қилганини эшитдингизми?

Таксичилар бир-биридан қизиқ ва кўнгилсиз воқеаларга учрайди. Айниқса, узоқ йиллик тажрибаси бор таксичиларнинг ҳар қандай мавзуга “бир марта шунақа бўлганди”, деб айтиб берадиган ҳикояси бўлади. Суннатилло Мирзоев Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишларкан. Соат кечаси тўртда буюртма тушган. Борса, буюртмачи ҳомиладор аёл экан. Машинага ўтираётганидан аёл оғриқни ҳис қилаётганини тушунибди....

Россиядаги 89 та регионннинг 23 таси қисман сафарбарлик режаси бажарилганини эълон қилди

Сафарбарликни якунлаган ҳудудлар сони бир ҳафта ичида 4 баравар ошди. Узоқ Шарқда –  Забайкалье ва Бурятияда сафарбарлик ишлари якунланди. Россиянинг 23 та региони қисман сафарбарлик режаси бажарилгани ҳақида хабар берди. Рўйхат бўйича хабар берганлардан сўнггиси  Красноярск ўлкаси бўлди. Бир қатор вилоятлар расмийлари ҳарбий хизматга чақирилганлар сони, ҳудудлар бўйича қанча...

Россиялик талабалар ўзбек тилида сўзлашадилар

Ўзбек тили ва адабиёти бўйича Халқаро олимпиадада қатнашиш истагида бўлган талабалар бу тилда бемалол сўзлашиб, келгусида Навоий тилини янада чуқурроқ ўрганишга бел боғлаганлар. Россиялик талабалар ўзбек тили ва адабиёти бўйича Халқаро олимпиадада қатнашадилар. Ўзбек тилидаги билимларини  синаб олиш ниятида бўлган 45 талаба Халқаро олимпиадада иштирок этиш учун ариза берган....

Бухорода таксичи калининградлик йўловчининг 60 минг рубли ва ноутбукини қайтариб берди

Бухорода такси ҳайдовчиси калининградлик йўловчи салонда унутиб қолдирган рюкзакни қайтариб берди. Унда меҳмон 60 минг рубль қийматидаги  Россия ва чет эл валюталарини, ноутбук ва паспортни сақлаган. Бу ҳақда сайёҳнинг ўзи интернет нашрига маълум қилган. Калининградлик шахс Москвадан Ўзбекистонга тунда етиб келди. Меҳмонхонага кетаётиб ухлаб қолган ва таксида нарсаларини унутиб...

Россияда 2023 йил учун «РВП»га рухсатномалар бериш квотаси қисқартирилди

Россия Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил учун чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда ватинчалик яшаш учун рухсатномалар (РВП) бериш учун 13535 бирлик миқдорида квотани белгилади. Вақтинчалик яшаш учун захира квотаси 4060 та рухсатномадан иборат бўлади. Бу ҳақда “Российская газета” хабар берди. 2022 йилда квота сони 18955 тани ташкил этган....
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya