Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Польша давлатига меҳнат миграциясини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги.
Ўтган йилнинг энг шов-шувли воқеаларидан бири Туладаги қотиллик бўлди. Сирожиддин Шералиев 2015 йил 29 май куни тонгга яқин Косая Гора қишлоғида бир оиланинг 5 аъзосини пичоқлаб ўлдирди, қурбонларнинг 3 нафари ёш болалар эди. Яна 1 киши ва бир қизалоқ Сирожиддиннинг ҳамласидан жароҳатланган, аммо улар қочиб жон сақлаб қолишган.
Шерзод ва Барно Москвада дастлаб озиқ-овқат ёки идора моллари дўконини очмоқчи бўлади, бироқ пул Митишчи ярмаркасидаги битта контейнерга етади, холос. Эр-хотин гулқоғозлар билан савдо қилишни бошлайди. Ҳозирги вақтда эса улар асос солган «Вилгуд» тармоғи бутун Россия бўйлаб 26 та сервисни қамраб олган. 2016 йил охиригача тармоқдаги автосервислар сонини...
Тез орада Ўзбекистонда янги миграция маркази очилиши мумкин. Шунингдек, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мигрантлар учун куну тун ишлайдиган махсус “ишонч телефони” ишга тушиши маълум қилинди. “Ишонч телефонлари” орқали ўзбекистонлик мигрантларнинг турли саволларига зудлик билан жавоб берилиши, қийин аҳволга тушиб қолган вазиятда қонуний йўл-йўриқлар кўрсатилиши мумкин.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасида Тошкент шаҳар 14-сайлов округига бириктирилган 26-сайлов участкаси ташкиллаштирилди", - дея маълум қилди элчихона матбуот хизмати “Таянч.ру”га.
2016 йилнинг 10 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасида виртуал қабулхона фаолият юрита бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.
Ҳар 3 ойда чегарага чиқиб келиб юрганларга огоҳлантириш.
Ҳозирги кунда баъзи юртдошларимиз патент олмасдан, ҳар 3 ойда “кирди-чиқди”қилиб юрганлари ҳақида хабарлар келмоқда ва бу тўғрисида саволлар берилмоқда. Бундай қилиш нотўғри ва бу ҳолат 3 йилга Россияга киришга тақиқ қўйилишига олиб келади.