Миграция соҳасида давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида фуқароларнинг долзарб маълумотларни олишларида қулайлик яратиш мақсадида Россия ИИВ Рязань области бошқармаси расмий сайтида кўптармоқли автомаълумот берувчи тизим ишга туширилди.
Эндиликда давлат хизматлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги йўқ шахсларни миграция ҳисобига қўйиш, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, истиқомат гувоҳномаси, визалар ва таклифномалар, РФ га ихтиёрий кўчиш дастури, чет элда яшаш ва давлат дастурлари масалалари бўйича қуйидаги телефон рақамлари орқали автоматик режимда маълумот олиш мумкин: (4912) 297485, 297486, 297487, 297488, 297489.
Бундан ташқари, фуқароларга қулайлик учун миграция соҳасида давлат хизматлари борасида РФ ИИВ Рязань области расмий сайтининг «Для граждан» – «Государственные услуги» – «Госуслуги, предоставляемые Управлением по вопросам миграции УМВД России по Рязанской области» бўлимида долзарб маълумотлар бериб борилади.