Август ойининг уч ҳафтаси давомида “Lada Ижевск” корхонасида 1900 нафарга яқин ишчи бўшатилган. Корхона қайта ташкил этилгач, ўзбекистонлик ишчилар айнан шу ерда меҳнат қилишлари мумкин.
“АвтоВАЗ” корхонасига 500 нафар ўзбекистонликни ишга жалб қилиш тўғрисидаги келишувга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вакилларининг компания раҳбари билан учрашувида эришилди.
Россиянинг “АвтоВАЗ” корхонаси Ўзбекистондан 500 нафар малакали мутахассисни иш билан таъминлай олади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бундай келишувга агентлик вакили ва компания раҳбарияти ўртасидаги учрашувда эришилди. Маълумки, ўзбекистонлик ишчилар автомобиль қисмларини йиғиш ишларига жалб этилдилар.
Компания раҳбари Максим Соколовнинг айтишича, энг оғир, инқирозли кунлар ортда қолди. Оғир вазиятдан чиқишнинг асосий ечими давлатнинг “АвтоВАЗ”нинг асосий акциядори сифатида қайтиши бўлди.
Август ойининг уч ҳафтаси давомида “Lada Ижевск” корхонасида 1900 нафарга яқин ишчи бўшатилган. Корхона қайта ташкил этилгач, ўзбекистонлик ишчилар айнан шу ерда меҳнат қилишлари мумкин. Бу ерда “АвтоВАЗ”нинг асосий участкалари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур компанияда “Lada Largus”нинг электр версиясини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 август куни “АвтоВАЗ” учта моделни — Granta, Niva Legend ва Niva Travel русумли автомобилларнинг серияли ишлаб чиқаришини йўлга қўйди