Чегарачилар Оренбург вилоятида “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида автомобиль юкхонасида Россия Федерациясига кириб келаётган эркакни аниқлади.
Эркак сумкалар остига яшириниб олганди, бироқ бу бўлим ходимларига қонунни бузган шахсни аниқлашга халақит бермаган. Бу ҳақда “Оренбург” газетаси Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФСБ) Оренбург вилоятидаги чегара бошқармасига таяниб хабар бермоқда.
Чет эл фуқароси аввал ҳам Россияга бир марта кирган, аммо миграция қонунларини бузган ва 2026 йилгача мамлакатга қайтиш тақиқланган ҳолда депортация қилинган.
Мигрант Россияга қайтишни жуда хоҳлаган ва бунинг учун махсус схемани ўйлаб топганди. У машина юкхонасида кўзлаган жойига етиб олишни режалаштирган. Бунинг учун ўзига ёрдам берувчиларга пул ваъда қилган. Эътиборлиси, мигрантни автомашинада ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтишга рози бўлган ҳайдовчи ҳам хориж фуқароси бўлган.
Мазкур воқеа юзасидан иккита жиноий иш қўзғатилди: ҳайдовчи “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддаси бўйича жавобгарликка тортилади, машина юкхонасидаги “саёҳатчи”нинг ўзи “Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш” моддаси бўйича қонун олдида жавоб беради.
Ҳайдовчига нисбатан “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд қарорига кўра мигрантни Ватанига чиқариб юбориш ва депортация қилиш жавобгарнинг Россия чегарасини беш йилгача кесиб ўтишига тақиқ қўяди.
Уларга қарши Россияга киришга тақиқ бор-йўқлигини билиш учун мигрантлар Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтига кириб, маълумот олишлари мумкин.
Мамлакатдан чиқариб юбориш Россия Федерацияси қонунларини бузганлик учун жазо ҳисобланади. Мигрантлар рухсатномалар муддати тугагандан сўнг, “ВНЖ”, “РВП”, патент муддатлари тугаб, ишлаш учун рухсатнома, қочоқ мақоми муддати ўз кучини йўқотганда ва Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиш ҳолатлари учун депортация қилиниши мумкин.
Мамлакатни ўзи мустақил равишда тарк этган мигрант кейинроқ қайтиши мумкин бўлади. Миграция тўғрисидаги қонунни такроран бузиш Россияга киришни тўлиқ тақиқлашгача бўлган чораларни кўришга олиб келади.
Манба: Медиа Миг.