Maqola

188 15/05/2024

“Туркияга ишлашга келгандим, оилали бир турк билан танишиб қолдим. Никоҳига олди, болали бўлдик. Қизим туғилгач, бизни ташлаб қўйди. Кўчаларда зина ювиб, бола боқдим”, – дейди тошкентлик Раъно (исми ўзгартирилган).

Ўзбекистонликлар туркияликлар билан оила қуриш бўйича кўрсатгичнинг энг юқори поғонасида қолмоқда.

Ўтган йили Туркияда 4000 га яқин ўзбекистонлик келинлар расман қайд этилган бўлса, расмий никоҳсиз яшаётган, ёки муносабатда бўлган ўзбекистонликлар сонини аниқлаш имконсиз.

Аммо айнан шу норасмий алоқалар натижасида қийин вазиятларга тушиб қолаётган ўзбекистонлик аёллар сони кун сайин ортиб бормоқда.

– 10 йилдан бери Туркиядаман. 4 йил виллада темизлик ишида ишладим. Бир одам билан танишиб қолдим. У киши оилали эди, никоҳ ўқитиб яшаб юрдик. 2017 йилда қизчали бўлдик, дейди Раъно.

Фарзанд туғилиши одатда оилалар учун энг қувончли воқеа бўлса, Раънонинг ҳаётида қийинчиликларнинг бошланиши бўлди. Аёлнинг айтишича, қизчанинг туғилиши эрининг масъулиятсизлигини кўрсатди. У расмий никоҳсиз, боласи ноқонуний бўлгани учун чорасиз вазиятга тушиб қолади.

Раъно охирги бир йил давомида ёш боласи билан жуда оғир аҳволда яшаганини кизи куп бора хасталанганини  айтади.

-Шу вақтлар жуда кийналдим. Отаси ҳам боқмай қўйганди. Сўнгги  йиллар мен ишламасам, оч қоладиган ҳолатга етиб келгандик. Турли коммунал тўловлар ҳам мени зиммамда эди…

Туркияда хорижлик оилалар, оналар ва болаларнинг ҳуқуқлари ҳам қонун доирасида ҳимоя қилинади. Аммо аксар ҳолларда поймол этилаётган ҳақ-ҳуқуқларининг талаби учун аввало мамлакатда қонуний яшаётган бўлиши керак.

-Отаси боламни расмий фарзандликка олишини айтганди. Мана, 6 йилки, ундай бўлмади. Алдади бизни. Биринчи оиласидан ўғли бор эди, ҳамма эътибор уларга эди. Бизни эса ёлғиз ташлаб қўйди. Ўзим оилани боқиш учун ишга чиқишга мажбур бўлдим. Уй ишлари, дазмол ишлари, ҳатто кўчаларда зиналарни ювдим. Жуда оғир аҳволда қолдим. Уйга ижара тўлови, еб-ичишга пул керак. Ишласам, пул бўлади, ишламасам оч қоламиз. Болам билан оч қолган кунлар ҳам бўлди. Охири фарзандимни ўзимнинг фамилиямга олиб, ўз юртимга кетишга қарор қилдим…

Раънонинг 6 ёшли қизчаси билан бирга ҳужжатларини расмийлаштириш ва ватанга қайтишига Туркиядаги Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ёрдам берди.

-Бизни ҳимоясига олиб, ёрдамини аямаганларга раҳмат! Болам иккимизга жой ҳам беришди. Агар буни аввалроқ билганимда, бунча қийинчиликлардан олдин, мурожаат қилган бўлардим. Аллоҳим рози бўлсин улардан

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya