Maqola

1 075 18/01/2024

Тожикистонлик блогер Салмон Жумабой россиялик қизларни ҳақорат қилаётгани ҳақидаги видеони сохталаштирган шахсларни топишни сўраб, полицияга ариза ёзди. Пранкер ҳеч қачон «Наташа»лар ҳақида гапирмагани, видеода ҳам  унинг овози эмаслигини ва умуман Россияни жуда яхши кўришини айтган.

Жумабой 7 январь куни Москвада  турли қизлар билан вайнлари ва ҳазиллари учун қўлга олинган. Мисол учун, ўша Интернетда пайдо бўлган видеода «яқинда барча рус қизлари бизники бўлади», дейилади.

9 январь куни Москванинг Симоновский суди блогерни ҳибсдан озод қилди. Бироқ  прокуратура Салмон рўйхатдан ўтган жойида яшамагани ва қочиб кетиши мумкинлигини сабаб қилиб қайта ҳибсга олишни талаб қилди. Бугун Москва шаҳар суди ҳибсдан озод этиш ҳақидаги қарорни бекор қилди ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборди. Эндиликда блогерга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, тергов изоляторига жўнатилиши мумкин.

Жумабойга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282-моддаси (нафрат ёки адоват қўзғатиш, шунингдек, инсон қадр-қимматини камситиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya