Меҳнат муҳожирлари ишга рухсат берувчи патентни яна бир йил муддатга қайта расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун патент расмийлаштиришдан олдин чегарага чиқиб келиш шарт эмас.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Россия Федерациясига бориш учун “чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери” талаб этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Россия Федерациясидан “визалик” мамлакатлар ҳудудига бориш учун “чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери” талаб этилади.
Патент расмийлаштирилганидан сўнг миграция регистрациясини узайтириш лозим. Жорий йилдан бошлаб, регистрацияси узайтирилмаган чет эл фуқаросига нисбатан РФ ҳудудидан чиқариб юбориш маъмурий чораси кўрилиши мумкин.