Туркум: Шахсий блог

“Менинг онам Россияда”

“Болалар уйининг боласи асфальтга она суратини чизди ва унинг бағрига кириб ётди. Онага хурмат сабаб хатто пойафзалини ечди”. Ҳар қандай бағритош инсоннинг юрагини эзадиган даражадаги бу сурат интернет тармоқларида юқоридаги изоҳ билан машҳур бўлди. Аммо кўп ўтмай, изоҳнинг асоссизлиги маълум бўлди. Эронлик сураткаш Баҳореҳ Бишех ўз зеҳни билан оддий бир...

Бола учун пул

8 ёшли фарзандини ҳам сўрашса 6 ёшман дегин, деб метро йўлагидан ўтказадиган, автобусларда ўсмир боласига пул тўлаш у ёқда турсин, ўзига йўлкирани ярмини аранг берадиган халқимиз кўз ўнгимдан ўтди. Ич-ичимдан зил кетдим

Ҳазилкаш мигрантлар

Меҳнат мигрантлари ишдан кейин бир оз вақт интернетга кириб ҳордиқ чиқаришади. Гуруҳимизда бир-бирлари билан визуал мулоқотлар,бирор мавзуда муҳокамалар ва ҳангомалар қилишади. Баъзан эса уларнинг беғараз ҳазил-ҳузиллари мана шундай "ижод" намуналарига ҳам сабаб бўлади.

ДИЙДОР…

Аслида бу дунёда ҳаммамиз ҳам мусофирмиз… Гап бизни Ватандан олисда яшаётганимизда эмас, барчамизни муштарак жиҳатимиз борлигида: қаерда яшамайлик, ким бўлмайлик, туйғуларимиз ўхшаш, ҳисларимиз, кечинмаларимиз яқин… Мусофирларнинг бир умиди бор – ДИЙДОР. Она-Ватанидан, дўсту ёрлардан, айниқса, яқинлардан йироқда юрган инсонни дийдорнинг умиди руҳлантириб туради.  Қалбга қувват берадиган ҳам, танни ҳаракатга...

Мени хоин деб атанг!

Бугун миллионлаб меҳнат муҳожирлари Россияда қийин аҳволда. Айни ўқийдиган, талабалик гаштини сурадиган даврида ўзларининг тўйи учун 12 соатлаб оғир шароитларда ишлаяпти. Айни дўстлари билан ўйнаб-куладиган ёшида совуқ ўлкаларда тер тўкиб, топган пулини рўзғорини бутлашга сарфлаяпти. Умрининг энг гуллаган чоғларини мусофирчиликда армон билан, соғинч билан, ўкинч билан ўтказишаяпти.

КЎНГЛИМ СЕЗАР…

Ғайрат Хошим 39 ёшда, андижонлик. Москва шаҳрида уста бўлиб ишлайди. Бўш вақтларида эса кўнгил кечинмаларини қоғозга туширади. Унинг самимий мисраларида она юрт, яқинлари соғинчи, қалбидаги эътиқодни ҳис қилиш қийин эмас.
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация