Turkum: Россия хабарлари

Муҳожирнинг машаққати ёхуд асоссиз айблов

Россиялик иқтисодчи  Алексей Антонов рус миллатчиларининг муҳожирлар туфайли кўп капитал чиқиб кетаётгани ҳақидаги даъволарига жавоб бериб шундай дейди: “Меҳнат муҳожири, содда қилиб айтганда, ўз иши учун 100 рубль олади. Айтайлик, шулардан 30 сўмини шу ерда, 70 сўмини эса уйига жўнатади. Шубҳасиз, унга берилган 100 рубль эвазига у 200 рубллик...

Муҳожир “дальнобойшик”лар учун патентларни бекор қилиш таклиф этилмоқда

«Бизнес Россия» умумроссия жамоат ташкилоти Россия Федерацияси ҳукуматига оғир юк машиналарининг хорижий ҳайдовчилари учун минтақавий патентни бекор қилиш талаби билан мурожаат тайёрлади. Бу соҳага янги меҳнат муҳожирларини жалб қилиш учун зарур. Шунингдек, Россия ва МДҲ давлатларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини унификация қилиш (бир хиллаштириш) таклиф қилинмоқда, бу эса Россия Федерациясига хорижлик...

Смольний тадбиркорлар орқали урушга одам йиғмоқчи

Санкт-Петербург ҳокимияти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун корхоналардан ёрдам сўрамоқда, деб хабар беради “Фонтанка” нашри. Улардан Украинадаги махсус операция зонасига қисман сафарбарлик пайтида чақирилганидан бир ярим баравар кўпроқ одам юбориш талаб қилинмоқда. Ҳар бир корхонадан 5 киши талаб қилиниб, ёрдам бермаган раҳбарлар жиддий “суҳбат”га тутилади. 4 май куни Виборгский...

Россияга қайси давлатлар фуқаролари кўпроқ келаётгани очиқланди

2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга 2022 йил бошига нисбатан 17 фоизга кўпроқ хорижлик келган, деб хабар бермоқда «РБК» чегара хизмати статистикасига таяниб. Келганлар орасида  Польша, Финляндия ва Европанинг бошқа қўшни давлатларидан келганлар борлиги ҳам хабар берилган. ФСБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида хорижликлар Россия чегарасини 3,3 миллион марта...

2023 йил майида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш йўллари

2023 йилнинг 5 мартидан бошлаб баъзи пул ўтказмалари тизимлари, жумладан, “Золотая Корона” бир нечта Россия банкларининг карталаридан онлайн пул жўнатишларини чеклади. Бу Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга пул ўтказишда шу усулдан фойдаланган кўплаб мигрантлар учун катта муаммога айланди. Айни пайтда юртдошларимиз учун пул жўнатишнинг қандай усуллари мавжудлигини аниқлашга қарор қилдик....

Назоратсиз миграция: бу хавфсизликка таҳдидми?

Аудит, консалтинг ва баҳолаш компаниялари халқаро тармоғи FinExpertiza маълумотларига кўра, 2022 йилда Россияга деярли 3,5 миллион хорижий ишчи келган, бу 2021 йилга нисбатан 871 минг кишига кўпдир. Иш берувчилар нега муҳожирларга муҳтожлиги ва уларнинг мамлакатда қолиши қандай хавф-хатарларга олиб келишини бўйича тадқиқот олиб борилди. 2023 йил март ойи охирида...

Рўйхатга қўйилган мигрантлар сони камайган – ИЭМ

Хорижий ишчиларни рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари расмийлар томонидан уларга бўлган қизиқишнинг йўқолишини изоҳлайди. Гайдар иқтисодий мониторинг институти (ИЭМ) 2022 йилдаги халқаро миграциянинг дастлабки натижалари бўйича тадқиқот эълон қилди. 2023 йил бошида ҳукумат Россия Федерациясига чет эллик ишчиларни жалб қилишни осонлаштириш дастурларини бекор қилган эди. Тадқиқот натижалари бунинг мумкин...

«Екатеринбургга меҳнат муҳожирлари етишмаяпти» – шаҳар мэри

Екатеринбургда меҳнат муҳожирлари етишмайди. Бу ҳақда биринчи Евроосиё медиафоруми доирасида журналистлар билан учрашувда шаҳар раҳбари Алексей Орлов маълум қилди. «Аниқ рақамларни айта олмайман, бу билан миграция хизмати шуғулланади. Аммо бизда меҳнат муҳожирлари етарли эмаслиги ҳақиқат», – дейди у. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили шаҳарда қарийб 1,6 миллион квадрат метр...

Путин хорижликларга Давлат хизматлари портали орқали Россияда яшаш жойида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи қонунга имзо чекди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин хорижликларга Давлат хизматлари портали орқали Россияда яшаш жойида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи қонунга имзо чекди. Агар мигрант ва уни қабул қилаётган Россия фуқароси Давлат хизматларида ҳисоб рақамларига эга бўлса, бу ҳуқуқдан фойдаланиш мумкин. Қабул қилувчи томон ҳам чет эл фуқаросини жойлаштиришга розилигини электрон шаклда...

Ҳайдовчисиз таксилар Москвада мигрантларни ишсиз қолдирадими?

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Москвада ҳайдовчисиз таксилар тарқалиши эҳтимолидан хавотир билдирди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, технологиядан фаол фойдаланиш Россия пойтахтида яшовчи кўплаб қирғизистонлик муҳожирларни ишсиз қолдириши мумкин. Ўтган йили Россия ҳукумати Яндех компаниясига пойтахтда (Сколково ва Сириус марказида, шунингдек, Ясенево ва Иннополисда) экспериментал режимда ҳайдовчисиз таксиларни ишга...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya