Новосибирскда мигрантлар қизамиққа қарши эмланади
Новосибирскда чакана савдо дўконлари ходимлари, ўқитувчилар, шифокорлар, шунингдек мигрантлар қизамиққа қарши эмланадилар. “Роспотребнадзор” ҳудудларда инфекция ўчоқлари қайд этила бошлаганидан сўнг, қизамиққа қарши оммавий эмлаш тўғрисида буйруқ чиқарди. Новосибирск вилоятида ушбу касаллик туфайли ноқулай эпидемиологик вазият эълон қилинди. “Роспотребнадзор”нинг маҳаллий бўлими маълумотларига кўра, ноябрь-декабрь ойларида вилоят шифокорлари томонидан 14 та ...