Туркум: Россия хабарлари

Нижний Новгородда қурилаётган ЖЧ-2018 стадионида ёнғин чиқди (+видео)

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати учун бунёд этилаётган “Нижний Новгород” стадионида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “НН.ру” портали пудратчи компания вакили Александр Батуевга таяниб хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, қурилаётган объектнинг юқори қаватидаги “А” сектори трибунасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда. Қурилаётган стадион маҳаллий “Олимпиец” футбол жамоаси...

Москва марказидаги меҳмонхонада 66 минг мигрант ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани маълум бўлди

Москва шаҳрида ўтказилган “Нелегал-2017” махсус операцияси давомида қонунга хилоф равишда фаолият юритиб келган миграция тўлқини тўхтатилди. Бу ҳақида ИИВ хабарига асосланиб, РБК маълум қилди. “Космо” МЧЖ ходимлари Москвага хориж фуқароларини олиб кириб, уларни ноқонуний рўйхатдан ўтказди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан бу ишга алоқадор икки киши қўлга олинган: бири Россия...

Россияга киришда бармоқ излари олиниши мумкин

Россия Давлат думасида ИИВ вакиллари иштирокида Россияга кирувчи мигрантларни чегаранинг ўзидаёқ текширишни кучайтирувчи таклифлар муҳокама қилинди. Депутатларнинг фикрича, айни пайтда Россиядаги 10 миллион мигрантларнинг мамлакатда бўлиш тартибларини такомиллаштириш зарур. Россия Ички ишлар вазирлиги биринчи навбатда мигрантларни мамлакатга киритиш жараёнини қайта кўриб чиқиш лозим. “Биз аввал барчасини қўйиб юборамиз, сўнгра...

Патент олиш учун рус тили, тарих ва қонунчилик имтиҳонлари қийинлаштирилиши мумкин

Россия Давлат думаси қўмита раиси Ильдар Гильмутдинов Россия ишлашни хоҳлаган чет элликлар патент олишда топширадиган рус тили, тарих ва Россия қонунчилигини ўқитишни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини таклиф этди. Давлат Думаси Қўмитаси раисининг фикрича, ҳозирги вақтда чет эл фуқароларини ўқитиш тартибга солинмаган бўлиб, самараси етарлича бўлаётгани йўқ, аниқ бир тузилмага...

Ўзбекистон ТИВ: Самарадаги аварияда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига қараганда, Россиянинг Самара вилоятида юз берган йўл-ҳаракати ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақидаги баъзи ОАВ томонидан тарқатилган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. “Мазкур ҳодиса натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган”, — дейилади хабарда. “Лада Ларгус”...

Ислом Каримовнинг тансоқчиси Москвада ўлик ҳолда топилди

Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг узоқ йиллик шахсий қўриқчиси Василий Матвиенко 23 август куни Новая Москва ҳудудидаги “Советский писатель” посëлкасидаги уйида ўлик ҳолда топилди. Россия матбуоти хабарларида ëзилишича¸ 38 яшар полковник Матвиенко Каримов ўлимидан сўнг Москвага¸ бу ерда яшаб келган хотини ва қизининг ëнига кўчиб келган. Нефть бизнесида иш...

Екатеринбургда Россиядаги тўртинчи замонавий миграцион марказ очилди

Россиянинг Свердловский вилояти Екатеринбург шаҳри Сулимова кўчаси 46-уй манзилида Россияга келган хорижликларга хизмат кўрсатувчи замонавий миграцион марказ очилди. Бу ҳақда Znak.com хабар қилди. Марказда тиббий ходимлар, юрист-ҳуқуқшунослар ва бошқа зарур соҳа вакиллари бўлиб, шу жойнинг ўзида ҳар қандай консультацияни олиш мумкин. Электрон навбат ўрнатилган. Болалар учун ҳам махсус майдонча...

Россияда ишлаётган мигрантларнинг 60 фоизи маълумотли ва мутахассисликка эга

Этносиёсий ва минтақавий тадқиқотлар маркази (ЭМТМ) ўтказган тадқиқотларда иштирок этган мигрантларнинг тахминан 60 фоизи ўз ватанида маълумотга ва мутахассисликка эга бўлганини маълум қилган. Мутахассисларнинг тасдиқлашича, мигрантлардаги асосий муаммо, бу – тил билмаслик. Бу ҳолат Россия ҳамжамиятига интеграцияни чекламоқда, дейилади тадқиқотда. “2011 ва 2017 йилларда ўтказилган тадқиқот натижалари солиштирилганида, уларда...

Ўз уйига 315 чет элликни рўйхатга қўйган тюменлик қўлга олинди

  Тюменда ўтказилган текширув мобийнида Маршал Захаров кўчасидаги квартираларнинг бирида Россия миграцион қонунчилигини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Аиф-Тюмень Россия ИИВнинг Тюмен вилояти бўйича бошқармасига таяниб хабар қилди. Полиция ходимларининг аниқлашича, аввал судланган тюменлик аёл 2017 йилнинг январидан июлига қадар ўз квартирасига МДҲ давлатларидан бирининг 315 нафар фуқаросини ноқонуний равишда рўйхатга...

Оренбург вилоятидаги аварияда ўн уч ўзбекистонлик жароҳатланди

Россиянинг Оренбург вилоятида Mercedes Benz микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил автомобили иштирокидаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотларига таяниб хабар қилди. Ҳодиса 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг...
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация