Turkum: Россия хабарлари

Мигрантлар қурувчиликдан кўра курьерликни афзал кўришяпти

Марказий Осиёдан келган кўплаб мигрантлар Россияда курьерлик хизматларида ишлашни танлашмоқда, дея хабар бермоқда media.mig.ru нашри. Марказий Осиёдан Россияга борган мигрантлар қурилиш ёки қишлоқ хўжалиги соҳаларида меҳнат қилишдан кўра айнан курьерлик хизматларида ишлашни афзал кўришмоқда. CОVID -19 пандемияси даврида курьерлик хизматларига бўлган талаб ошиб кетди . Бунинг натижасида 2019 йил...

Россиядаги қурувчи-мигрантлар сони 500 минг кишигача қисқарди

Қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган мигрантлар сони 500 минг кишигача қисқарди, бу 2020 йилда меҳнат қилган ишчиларнинг тўртдан бирини ташкил этади, дейди Қурувчилар миллий бирлашмаси президенти Антон Глушков. Унинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг якунида, расмий статистикага кўра Россия қурилиш ташкилотларида 800 минг мигрантлар, экспертларнинг баҳоларига кўра эса норасмий ишчиларни ҳисобга...

Москва шаҳрида “Миграция маркази”нинг яна бир ваколатхонаси иш юритяпти

Ушбу марказда мигрантлар учун барча хизмат турлари ташкил этилган. Рус нашрларида Москва шаҳрида “Миграция маркази”нинг яна бир ваколатхонаси борлиги эълон қилинди. Маълумот учун, “Миграция маркази” Россиянинг миграция соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи ва муайян функцияларни бажарувчи ташкилот ҳисобланади. ДБМ “Миграция маркази”нинг Москвадаги ваколатхонаси “Москва, ул. Бахрушина, д. 18, стр....

РФ га кириш учун аввалгидек ПЗР тести талаб қилинади

Россия мамлакатга киришда коронавирусга қарши барча чекловларни бекор қилди. Лекин РФ ҳукуматининг қарорига кўра хорижликлар ва уйга қайтган сайёҳлар ҳали ҳам ПЗР тестини топширишлари керак. Россия ҳукуматининг 14 июндаги қарори асосида хорижликларнинг мамлакатга ҳаво ва денгиз орқали кириб келишига COVID-19 сабаб бўлган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Ўзбекистон фуқаролари учун...

Краснодарда 129 та соҳада мигрантларнинг ишлаши тақиқланади

Краснодар ўлкаси маъмурияти 129 та соҳага хорижликларни жалб қилишни тақиқлади. Бундай тармоқлар орасида ишлаб чиқариш, савдо, таълим, умумий овқатланиш, транспорт воситаларини таъмирилаш ва техник хизмат кўрсатиш соҳалари бор, – деб хабар бермоқда ТАСС. Краснодар ўлкаси маъмурияти ҳудудда миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида чет эллик фуқаролар учун иш кўламларини...

Тожикистонлик мигрантларнинг 40 фоизи Санкт-Петербургдан кетишган

Тожикистон Республикасининг Бош консули меҳнат мигрантларининг 40 фоизи Петербургни тарк этганлигини айтди. Вазиятга COVID-19 пандемияси жиддий таъсир кўрсатди. Ҳозир вазият ўзгармоқда. Тожикистонликлар Санк-Петербургга қайта бошлашди. Тожикистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули Назари Хомиджон Темур коронавирус пандемияси меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазиятга жиддий таъсир қилганлиги ҳақида «Петербургский дневник» нашри муҳбирига сўзлаб...

РФга виза асосида келаётган чет эллик фуқароларга бериладиган квоталар сони оширилди

Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш  вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги № 289н буйруғига кўра РФга  меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келадиган фуқаролар учун квоталар сони ошди. Буйруқ виза асосида келувчи чет эл фуқаролари, ишга рухсатнома олувчилар ва махсус таклифлар асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчиларга тааллуқли.  Бу...

Россия ҳарбий амалиётлар вақтида нефть ва газ экспортидан 93 миллиард доллар ишлаган

Россия Украинадаги ҳарбий операцияларнинг дастлабки 100 кунида нефть ва газ экспортидан 93 миллиард доллар даромад олган. Бу соҳада Хитой ва Германия энг йирик харидорларга айланди. Финляндияда рўйхатдан ўтган халқаро Энергетика ва тоза ҳавони ўрганиш маркази (CREA) шундай хулосага келган. У “Путин урушини молиялаштириш: дастлабки 100 кун ичида Россиядан қазилма...

Мигрантлар Челябинскни тарк эта бошлашди

Челябинскда регионни тарк этувчи мигрантлар сони 2,3 баробар ошди. “Челябинскстат”нинг маълумот беришича вилоятдан кетганлар сони кириб келувчи мигрантлардан 1222 нафарга кўп. Бу ҳақда “Рамблер” ҳабар беради. Статистик кўрсаткичларининг пасайишига мигрантларнинг вилоятдан чиқиб кетишлари сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг январь-март ойларида региондан кетганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга,...

Россиянинг учта банки бугундан SWIFTдан узилди

Россиянинг Сбербанк, Москва кредит банки ва Росселхозбанки молиявий хабарларни алмашиш бўйича ихтисослаштирилган хизмат – SWIFTдан узилди. Ушбу банкларни SWIFT молиявий ахборот алмашувчи тизимдан узиш Европа Иттифоқининг Россияга қарши 6-санкциялар тўпламида белгиланган эди. Мазкур молия муассалари вакиллари, ўз навбатида, SWIFTдан узилиш уларнинг фаолиятига катта таъсир қилмаслигини таъкидламоқда. Эслатиб ўтамиз, migrant.mobi...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya