Turkum: Россия хабарлари

РФ Бош вазир ўринбосари қурилишда кадрлар етишмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда

Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин 2030 йилга бориб қурилиш соҳасида ишчилар етишмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, иқтисодий ўсишнинг ҳозирги суръатида ишчи кучи етишмаслиги 400 минг кишига етиши мумкин. “Агар иқтисодиёт шу суръатда, жумладан, қурилиш соҳасида ҳам ривожланса, 2030 йилга бориб тақчиллик 400 мингга етиши мумкин”, – дейди у....

Нижний Новгород нон ишлаб чиқарувчилари миграция сиёсатини юмшатишни сўрамоқда

Нижний Новгород вилояти Қонунчилик йиғилишида ушбу минтақадаги етакчи нон заводлари  раҳбарлари саноатдаги вазият ҳақида маълумот беришди. Баъзилар вазиятни ҳалокатли, деб аташган. Тайёр нон маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва тарқатадиган одамларнинг камлиги сабабли, бу ўхшатишни ўринли, деса бўлади. Корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятига эга. Бироқ, ёшлар иш ҳақи даражасидан...

Москвада коронавирус касалхонаси ишини тиклади – яна пандемиями?

19 сентябрь куни пойтахтнинг Сокольники туманида COVID-19 билан касалланган беморлар учун вақтинчалик шифохона ўз фаолиятини қайта тиклайди, деб хабар бермоқда SHOT телеграм канали. Аниқлик киритилишича, шифохона Москвада коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани сабабли очилади. SHOT маълумотларига кўра, 4 сентябрдан 10 сентябргача бўлган даврда COVID-19 билан касалхонага ётқизилганлар сони...

Россия Ўзбекистонда рус мактабларини қуриб бермоқчи

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисини ўтказишди. Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар муҳимлигини таъкидлаб, ҳар икки давлатда ҳам концертлар, гастрол сафарлари, кўргазмалар, маърифий тадбирлар каби муҳим маданий тадбирлар ўтказилаётганини таъкидлади....

Новая Москвадаги намозхона бўйича жиноий иш очилди

Москвада Тергов қўмитаси ташаббуси билан кўп қаватли бинода намозхона ташкил этишга қарши жиноят иши очилди. Бу ҳақда бошқарма ўзининг телеграм-каналида маълум қилган. Ушбу айблов бўйича етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Тергов, намозхонлар қўшни машиналар тўхташ жойини ва аҳолининг ҳовлига ўтишини тўсиб қўйишини иддао қилган. Шунингдек, хавфсизлик кучларига кўра,...

«Уларга қўй сўйишни ўргатса яхши бўларди!» – Рус тили ўқитувчиси миллатчилик қурбонига айланди

Одинцоводаги 6-мактабнинг рус тили ўқитувчиси Гулчеҳра Каримова миллати туфайли саводсизликда айбланган. Буларнинг барчаси «Мамочки Одинцово» гуруҳидаги битта пост туфайли содир бўлди. Унда аноним муаллиф ўқитувчи бешинчи синф ўқувчилари билан дарсда сўзни нотўғри талаффуз қилганидан ғазабланган. Айбловни исботлаш учун муаллиф ўқувчилардан бирининг дафтаридаги фотосуратларни келтирган. Бу маълумот ижтимоий тармоқда тез...

Красногорскда ўзбек, қирғиз ва тожик мигрантлар ўзаро муштлашди

Москва вилояти Красногорск шаҳрида ўзбекистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонлик муҳожирлар ўртасида жанжал чиққан. Айтилишича, урушаётганларнинг ҳаммаси бир-бирига қўшни корхоналарда ишлайди. Бир-бири билан муроса қилишни истамаган қўшни давлатлар фуқаролари муштлашув йўлини танлашган. Муштлашувда 13 нафар ўзбек, беш қирғизистонлик ва тўрт тожикистонлик муҳожир қатнашган. Полиция келгандан сўнг муштлашганлар ҳовлилар оралаб қочиб кетишга...

Ўзбек диаспораси Дмитрий Медведевга мурожаат қилди

Улар муҳожир ишчиларнинг тушлик учун иш ҳудудидан ташқарига чиқишга мажбур бўлаётганини айтишмоқда. “Москвадаги ўзбек миллий-маданий мухторияти” жамоат ташкилоти вакиллари Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевга мактуб йўллаб, унда иш берувчиларни меҳнат мигрантлари учун озиқ-овқат жойлари билан таъминлаш мажбуриятини юкловчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш таклифи билдиришган. Диаспора ижтимоий тармоқларда...

Россияда урушга янги сафарбарлик бўладими? – Давлат Думаси вазиятга изоҳ берди

Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Юрий Швиткин 2023 йилнинг кузида Россияда сафарбарликнинг янги тўлқини бўлмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда на иккинчи ёки учинчи босқич, на умумий сафарбарлик режалари йўқ. Швиткиннинг таъкидлашича, сафарбарлик ҳақидаги гўёки чиқарилган буйруқлар сохта ва уларга ишонмаслик керак. Парламентарий фикрича,...

Ўзбекистонда туғилган миллиардер Искандар Маҳмудов АҚШ санкциясига учради

АҚШ ҳукумати бир неча ўнлаб компанияларга, жумладан, «АвтоВАЗ», «Москвич» ва «Альфа Групп»нинг инвестиция бўлими А1га қарши санкциялар киритди. Янгиланган санкциялар рўйхати АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган. Рўйхатга Росавтодор, «Трансмашхолдинг», «Мосинжпроект», «Объединенная металлургическая компания», «Русская медная компания» ва “Ак-Барс” банклари ҳам киритилган. Бундан ташқари, «Русская медная компания» асосчиси Игор...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya