Turkum: Россия хабарлари

Instagram капут! Тармоқ 14 мартдан Россияда блокланaди

Роскомнадзор россияликларга нисбатан зўравонликка чақирувлар туфайли Instagram’га киришни блоклайди. Қисқа муддат аввал Россияда Facebook буткул блокланган эди. Россия Бош прокуратураси Meta’ни экстремистик ташкилот деб тан олишни сўраб судга мурожаат қилди. Бундан ташқари, прокуратура Роскомнадзордан Instagram ижтимоий тармоғига кириш учун ҳам чеклов қўйишни талаб қилган. Роскомнадзор Бош прокуратуранинг ушбу талабига...

Санкт-Петербург қурилиш объектларида ишчи кучи етишмаслиги 60 фоиздан ортиши мумкин

Россиянинг шимолий пойтахти – Санкт-Петербург шаҳрида ишчи кучи танқислиги 25 фоиз атрофида эди. Бу эса, ўз навбатида, қурилиш муддати ва нархига салбий таъсир кўрсатиб келган. Соҳа экспертларининг фикрича, рублнинг қадрсизланиши ва муҳожирларнинг чиқиб кетиши оқибатида ушбу рақам 60 фоиздан ортиши мумкин. Бу ҳақда “Коммерсант-СПб” нашри “СтройКрафт” қурилиш компаниясига асосланиб...

Россияга юборилган пул ўтказмалари фақат рублда берилади

Бугун, 12 мартдан бошлаб пул ўтказмаларига қўйилган янги чеклов кучга кирди. Унга кўра, энди Россияда истиқомат қилувчилар хорижий банк ва электрон ҳамёнлардан ўтказилган маблағларни фақат рублда олади. Масалан, Ўзбекистондан Россияга 1000 доллар юборилган дейлик. Банк мижозга бу пулни қабул қилинаётган кундаги банк курси бўйича рублда беради. Пул бериш жараёни...

Россия ва Ўзбекистон ўртасида автомобил ва темир йўл қатновлари тикланиши кутилмоқда

Россия Транспорт вазирлиги тезкор штабга халқаро қатновларда COVID-19 сабабли қўйилган чекловларни олиб ташлаш бўйича ариза топширди. Бу ҳақда Давлат думаси ялпи мажлисида департамент бошлиғи ўринбосари Дмитрий Зверев маълум қилди. «…Санитария-эпидемиология кўрсаткичлари билан рухсат этилган максимал ҳаракатчанликни таъминлаш учун нафақат автомобил, балки темир йўл қатновларига қўйилган чекловларни ҳам бекор қилиш...

«Turkish Airlines» Россия шаҳарлари орқали учмайдиган рейслар учун россияликларга авиачипта сотишни тўхтатди

10 март куни «Turkish Airlines» Туркия аэропортларидан учинчи давлатларга учаётган россиялик йўловчиларга авиачипта сотишни тўхтатди. Бунга Visa ва MasterCard тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши оқибатида тўловларни ўтказишда муаммолар юзага келгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Россия аэропортлари иштирокида амалга ошириладиган барча йўналишдаги парвозлар учун чипта сотиб олиш имконияти мавжуд, яъни энди...

Россия банкларига нақд валюта сотиш тақиқланди

Бугундан бошлаб Россия банкларига 9 сентябргача фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқланди. Гап шундаки, Россия Марказий банки 2022 йил 9 мартдан 9 сентябргача чет эл валютасидаги депозитлар ёки фуқароларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олишнинг вақтинчалик тартибини ўрнатди. Унга кўра, хорижий валютадаги омонатлардан 10 минг доллардан ортиқ маблағни валютада ечиб олиб...

Ички ишлар вазирлиги: муҳожирлар учун Россияда қолишнинг уч хил шакли ишлаб чиқилмоқда

Чет эл фуқаролари учун Россияда қолишнинг уч турдаги режимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Булар қисқа муддатли, узоқ муддатли ва доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлиш режими. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди. «Қонун лойиҳасининг муҳим янгилиги шуки, у мигрантга муайян вақт чегарасисиз, узоқ...

Етиб келди. ТikТok Россияда тўхтади

Хитойнинг ТikТok ижтимоий видеоплатформаси 6 мартдан Россияда фаолиятини номаълум муддатгача тўхтатди. Эндиликда, унинг Россиядаги фойдаланувчилари ўз саҳифаларида хабар ва жонли трансляцияларни амалга ошира олмайди. “Россиянинг янги “фейк хабарлар” тўғрисидаги қонунининг хавфсизлик оқибатларини ўрганар эканмиз, видео хизматимиз учун жонли эфир ва янги контент юклашни тўхтатиб қўйишдан бошқа иложимиз йўқ”, —...

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 06.03.2022

Ўтган ҳафтада ҳам Россия томонидан Украинадаги ҳарбий амалиётлар барҳам топгани йўқ. Икки томон қуролли кучлари сафида катта йўқотишлар бор. Россия мудоқаа вазирлиги ҳам илк маротаба Украинадаги йўқотишларини маълум қилди. Унга кўра, жанговар амалиётларнинг биринчи ҳафтасида 500 га яқин рус аскари ҳалок бўлгани қайд этилди. Россия президенти Владимир Путин дунё...

Ўзбекистон элчихонасида паспорт олиш нега қиммат?

10, 30, 33, 100 ва 170. Бу рақамлар нимани англатар экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бу рақамлар Марказий Осиёнинг 5 республикаси фуқаролари чет элда паспорт олиш учун тўлайдиган тўлов миқдорларидир. Лавҳамиз давомида ушбу мавзуга батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон фуқаролари республиканинг дунё мамлакатларида фаолият юритувчи консулликлари орқали турли ҳужжатларни олишлари мумкин. Хорижга...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya