Turkum: Россия хабарлари

Патент пулларини қайтаришга улгуринг

Ҳар йили 1 мартагача Россиядаги юридик шахслар Солиқ идораларига ҳисобот топширишади. Шу ҳисобот даври тугагунча, патент билан расмий ишлаётган мигрантлар ўтган йилда ортиқча тўланган даромад солиқларини қайтариш учун ариза ёзишга улгуришлари керак. Ортиқча тўланган даромад солиғи, деб нимага айтилади? Гап шундаки, меҳнат муҳожирлари патентга тўлайдиган пуллари даромад солиғи саналади....

Чет эл фуқаросининг ВНЖ олгандан кейин қандай мажбуриятлари бор?

Яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) чет элликларга Россияда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатдир. Яшаш учун рухсатномаси бўлган чет эл фуқароси нимани билиши керак? Яшаш учун рухсатнома олинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида “рўйхатдан ўтиш” – “регистрация”ни амалга ошириш. Ҳар йили яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат –“уведомление”ни тақдим этиш. Чет эл...

Рейдлар қачон тугайди?

Россияда мигрантларга рейдлар тўхтамаяпти. Аксинча, текширувларнинг сони кўпайиб, ноқонуний йўсинда ўтказилаётганига шикоятлар кўпайган. Рейдлар қачон тугайди, деган савол эса барча мигрантларни қийнамоқда. Ушбу саволларга экспертларнинг жавобларини олдик. Миграция ҳуқуқи бўйича юрист, Мигрант.уз лойиҳаси асосчиси ва раҳбари Ботиржон Шермуҳаммад: — Рейдлар Россия учун янгилик эмас. Кўп йиллардан буён муҳожирликда юрганлар...

2023 йилда Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида меҳнат муҳожирларининг чиқиб кетиши кўпайган

Мутахассислар буни рублнинг заифлашиши ва эҳтимолий сафарбарлик қўрқуви билан боғлашмоқда. Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, 2023 йилда Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ҳудудида 330 041 нафар меҳнат муҳожири рўйхатга олинган. 2022 йилда бу кўрсаткич 341 909 кишига етган эди. Шу...

Россияда қанча ишчи етишмайди?

Россия Фанлар академияси социологларининг ҳисобларига кўра, Россия корхоналарига ҳозирнинг ўзида 4,8 миллионга яқин ишчи кучи етишмаяпти. Ишчи кучи танқислиги Россия иқтисодиётининг ўсишини секинлаштирмоқда. Ишчи кучи қурилиш, йўллар қурилиши, таъмир, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда рекорд даражада етишмаяпти. 2023 йил охирида Россияда расмий ишсизлик 3,6 фоизни ташкил этди. Бу...

Полициячига пора беришга уринманг: қамоққа тушишингиз мумкин

Петропавлоск-Камчатский шаҳрининг Елизовский туман суди Ўзбекистон фуқаросини пора беришга уринишда айбдор, деб топди. У полициячига протокол тузилмаслиги учун пора бермоқчи бўлган, деб хабар бермоқда Камчатка матбуоти. Суд матбуот хизмати жиноят ўтган йилнинг октябр ойида содир этилганини маълум қилган. Чет эл фуқароси Петропавловск-Камчатский (Елизово) аэропорти биносида бўлганида, полиция унинг Россия...

Кичкина хонага 400 нафар муҳожирни «сиғдирган» россиялик жазоланади

Самаралик “тадбиркор” коммунал квартирада 400 нафар мигрантни рўйхатга қўйгани аниқланди. Самарада бир киши коммунал квартиранинг 11 метрли хонасида 400 нафар муҳожирни рўйхатга қўйгани хабар қилинган. Унга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари 46 ёшли фуқаро собиқ иттифоқ республикаларидан келган 400 дан ортиқ фуқарони 11 квадрат метрлик хонага рўйхатга қўйишга муваффақ бўлганини аниқлаган....

Москва ва Москва вилоятида 1300 дан ортиқ Россиянинг янги фуқаролари ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаган

Россия Тергов қўмитасининг таъкидлашича, Москва ва Москва вилоятида 2300га яқин янги Россия фуқаролари ҳарбий рўйхатга қўйилган, улардан 700дан ортиғи ҳарбий хизматга чақирилган, 1300дан ортиқ киши ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаган. Тергов қўмитаси раиси миграция жиноятларига қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган. Йиғилишда ҳарбий рўйхатга олинган Россиянинг янги фуқаролари...

2023 йилда Ўзбекистондан Россия Федерациясига доимий прописка учун чиқиб кетганлар сони кўпайди

Ўзбекистон Статистика агентлигининг ҳисоботида 2023 йилда доимий яшаш (ПМЖ) учун Россияга кўчиб ўтишга қарор қилган Ўзбекистон фуқаролари сони ўтган йилга нисбатан 1,9 баробарга ошиб, 2,67 минг кишига етгани маълум қилинди. Ўзбекистондан доимий яшаш учун хорижга кетганларнинг умумий сони 17,3 минг кишини ташкил этди. Шу билан бирга, хориждан Ўзбекистонга доимий...

1 сентябрдан таксичилар учун янги мажбурий суғурта

2024 йилнинг 1 сентябридан Россиядаги таксчилар йўловчиларнинг соғлиги, мулки ва ҳаёти учун суғурта расмийлаштиришлари керак бўлади. “Йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун такси ҳайдовчисининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра 2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб такси ҳайдовчилари ОСГОП деб номланувчи суғуртани қилишга мажбур. Ушбу суғурта...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya