Мигрантлардан пора олган владивостоклик собиқ полициячи судланмоқда
Россия Ички ишлар вазирлигининг Владивосток шаҳри бўйича 6-сонли полиция бошқармаси миграция бўлими собиқ катта инспектори ўта йирик миқдорда пора олганликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, у муҳожирлардан Россияга келганлик ҳақидаги “уведомление” – билдиришномаларини навбатсиз қабул қилиб, тақдим этилган маълумотларни текширишга кўз юмгани учун пора олган. Пораларнинг умумий миқдори 14 миллион...