Россия тергов қўмитаси Украина томонида жанг қилган 30 мамлакатдан 178 нафар ёлланма аскарни қидирувга берган
Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Охирги икки ҳафта ичида 18 нафар хорижликни айбланувчи сифатида жазога тортиш бўйича қарорлар чиқарилди. Бу ҳақда Мариуполда бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин маълум қилган. Бастрикиннинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Белгия, Дания, Швеция, Латвия, Литва, Финляндия, Франция,...